Бугун саҳарда Москвадаги тунги клубларнинг бирида юзага чиққан ëнғин оқибатида 10 киши нобуд бўлди¸ тўрт одам оғир жароҳат олди.

Асосан тутундан бўғилиб ўлганлар орасида бир Болгария фуқаросининг борлиги билдирилди. Тунги клубда содир бўлган портлаш сабаблари ҳозирча қоронғу. Москва расмийларига кўра¸ гувоҳлар ëнғин тунги клубнинг кундалик дастурига киритилган оловли шоу оқибатида юзага чиққанини билдирмоқдалар. Шаҳар прокуратураси тунги клубда ëнғиннинг олдини олишга қаратилган техник қоидалар бузилгани асосида жиноий иш қўзғатилганини билдирди. 911 деб номланган мазкур тунги клубнинг Москва марказидаги Ленком театри биносида жойлашгани айтилмоқда.