Бугун Япониянинг марказий Ҳоншу оролида Рихтер шкаласи бўйича 7.1 баллик зилзила содир бўлди.

Оқибатда бир аëлнинг нобуд бўлгани¸ 160 дан ошиқ одамнинг жараҳотлангани хабар қилинмоқда. Зилзила муносабати билан Япония соҳилларига ўрнатилган цунамидан огоҳлантирувчи мосламалар ишга тушган. Аммо қирғоққа келиб урилган тўлқин баландлиги одатдагидан бор-йўқ 10 смга кўтарилган¸ холос. Аммо бир неча соатдан сўнг¸ айни шу соҳилда 5.3 баллик зилзила қайд этилган.