АҚШнинг Ироқдаги элчиси Залмай Халилзод Вашингтон расмийлари Ироқдаги маҳаллий исёнчи гуруҳларни сиёсий жараёнларга жалб қилиш мақсадида улар билан мулоқот олиб бораётганини билдирди.

Элчилик муддати тугаши муносабати билан Бағдодда баёнот берган Залмай Халилзоднинг таъкидича, исёнчи гуруҳлар ва АҚШ ҳукумати ўртасидаги музокаралар ўтган йили бошланган. З.Халилзод бундай музокаралар бўлаётганини тан олган АҚШнинг биринчи расмийсидир. Ўтган ҳафтада Ироқ расмийларидан бири ҳам исёнчи гуруҳлар билан музокаралар олиб борилаётганини маълум қилган эди.