АҚШ Давлат Котиби Кондолиза Райс Иордания пойтахти Амманда қирол Абдуллоҳ II билан музокаралар ўтказди.

Кондолиза Райс Фаластин-Исроил ўртасидаги тинчлик ўрнатиш мақсадида Яқин Шарқ сафарини давом эттирмоқда. Аввалроқ Кондолиза Райс Исроил бош вазири Эҳуд Олмерт ва Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан учрашган эди.