Европа Иттифоқи Эронга ядровий дастурини муҳокама қилиш учун музокаралар столига қайтишни таклиф қилди.

Бу ҳақда Европа Иттифоқи ташқи сиëсати мутасаддиси Хавьер Солана Эрон ядровий дастури бўйича бош музокарачиси Али Ларижоний билан телефон орқали суҳбатида маълум қилди. Гарчи¸ томонлар бир тўхтамга келмаган бўлсада¸ маслаҳатлашувни яна давом эттиришга келишиб олганликлари хабар қилинмоқда.