Футбол бўйича Хитой терма жамоаси Ўзбекистон терма жамоасини 3-1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

27 март куни Хитойда бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида хитойлик футболчилар Марказий Осиë футбол вакилларига қарши майдонга чиқди. Мутахассисларга кўра¸ мазкур учрашув майдон эгалари устунлигида ўтган. Ўйиндаги 3-1 ҳисоби эса¸ бунга далилдир. Ўзбекистон терма жамоаси таркибида рақиблар дарвозасига киритилган ягона тўп муаллифи эса¸ “Қурувчи” клуби ҳужумчиси Владимир Шишелов бўлди. Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари жорий йилнинг июлида бираваракайига тўрт мамлакат Малайзия¸ Индонезия¸ Тайланд ва Виетнам мезбонлик қиладиган футбол бўйича Осиë чемпионатининг финал қисмига тайëргарлик доирасида 24 март куни Хитой Тайпей термасига қарши майдонга чиққан эди. Учрашув 1-0 ҳисобида ўзбекистонлик футболчилар фойдасига ҳал бўлган эди.


* * * * * * * * * *