Мазкур қонун президент томонидан имзоланганидан кейингина кучга киради. Мазкур лойиҳа қонунийлаштирилса¸ Албания¸ Хорватия¸ Македония ҳамда Грузия ва Украиналар НАТОга аъзо бўлади. Республикачилардан сенатор Ричард Лугар бу билан НАТО мазкур мамлакатларда демократия ўрнатиш ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда ëрдам беришини таъкидлади. Албания¸ Хорватия ва Македония 2002 йилдан буëн НАТОга аъзо бўлиш учун ҳаракат қилади. Грузия ва Украина эса¸ бу борада ҳали музокаралар ўтказмаган.