Филиппинда номаълум қуролли гуруҳ ичида мактаб ўқувчилари бор автобусни гаровга олди.

“Ройтерс” ахборот агентлигига кўра¸ 32 та мактаб ўқувчиси ва икки нафар ўқитувчи гаровга олинган. Маҳаллий телевидение ичида мактаб ўқувчилари бор автобусни бир неча бор намойиш этган. Дастлабки хабарларга кўра¸ ҳеч кимга шикаст етмаган. Айни пайтда¸ автобусни гаровга олганлар ва полиция билан музокаралар давом этмоқда. Автобус Филиппин полициячилари билан ўраб олинган.