Покистоннинг Афғонистонга яқин чегара ҳудудида жангарилар маҳаллий мактаб раҳбарини ўғирлаб кетди.

Шунингдек, улар маҳаллий полиция пунктига ҳам ракета зарбаси берди. Танк шаҳрида эса жангарилар ва полиция ўртасида рўй берган отишмалар чоғида Покистон хавфсизлик хизматининг бир ходими нобуд бўлди. Хабарларга кўра, Танк шаҳрига уюштирилган ҳужумда 600га яқин жангари иштирок этган.