Чехия бош вазири Мирек Топаланек мамлакат ҳудудида ракета ҳужумидан мудофаа тизими қуриш борасида Вашингтон расмийлари билан музокаралар олиб боришга тайёр эканини маълум қилди.

АҚШ ҳукумати Чехияда радар станцияси қуриш ва Польшага қанотли ракеталар ўрнатиш тўғрисида мазкур давлатлар ҳукуматларидан рухсат сўраган эди. АҚШ бу тизим “ғаразгўй” давлатлар, жумладан, Эрон ва Шимолий Корея ракеталаридан ҳимояланиш мақсадида қурилишини таъкидламоқда. Бироқ Россия АҚШнинг бу қарорига эътироз билдиряпти.