Грузия ресубликасининг биринчи президенти Звиад Гамсахурдиянинг қолдиқлари ватанига қайтарилди.

Марҳум қолдиқлари Грузияга Чеченистондан олиб келинди. Звиад Гамсахурдия Грузиянинг биринчи президенти ҳисобланиб¸ 1992 йилда мамлакатда келиб чиққан ҳарбий тўнтаришлар оқибатида ҳокимиятдан ағдарилган ва кейинчалик мамлакатдан қочган эди. Гамсахурдия 1993 йили Грузия ғарбида номаълум вазиятда ҳалок бўлган эди. Шу ой бошида Россия ҳукумати Гамсахурдиянинг кўмилган жойи топилганини маълум қилган эди. Марҳум қолдиқларини қайтадан кўмиш 31 мартга мўлжалланган.