Туркиянинг Белек шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида газ мосламаси портлаши оқибатида бир киши нобуд бўлди, ўнга яқин одам жароҳатланди.

Жароҳатланганларнинг аксарини дам олишга келган сайёҳлар ташкил этади. Россия ахборот агентликлари жароҳатланганлар орасида Россиянинг икки фуқароси ҳам борлигини маълум қилди.