Буюк Британия ҳукумати БМТ Хавфсизлик кенгашини Эрондан ўтган ҳафтада ҳибсга олинган британиялик 15 денгизчини озод этишни талаб қилишга чақирди.

Буюк Британия ҳукуматининг бу сўрови Хавфсизлик кенгаши мажлисида зудлик билан муҳокама этилиши кутилмоқда. Бироз аввал Эрон ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий Буюк Британиянинг Теҳронга босим ўтказишни давом эттиравериши ҳарбийларнинг озод этилишига тўсиқ бўлиши ҳақида огоҳлантирди. У Буюк Британиядан 15 денгизчиси Эрон сув ҳудудларига ўтганини тан олишни талаб қилди.