АҚШ Сенати уруш харажатларига оид қонун лойиҳасини маъқуллади.

Бу қонунда АҚШнинг Ироқдаги ҳарбийларини 2008 йил 31 мартгача ортга қайтариш ҳам кўзда тутилган. Президент Жорж Буш Сенат қарорига вето қўйишини маълум қилди.
“Қўшинларимиз хатарли вазиятда турган бир вақтда биз уларнинг тўла молиялаштирилишини кутишимиз ҳақида бир овоздан аниқ-тиниқ айтамиз ва жанг майдонида қўмондонларимизга пулни қандай сарфлаши лозимлигини уқтирмаймиз”, – деди Жорж Буш.