Россия Пятигорск шаҳри суди маҳаллий масжиднинг собиқ имоми Антон Степаненкони шартли қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари таъкидича, ўтган йил январда ҳибсга олинган А.Степаненко ўз маърузаларида жиҳодга даъват этган ва Россияда тақиқланган ваҳҳобийлик диний оқими ғояларини тарғиб қилган. Хабарларга кўра, Пятигорск шаҳри суди шундай айблов билан яна бир мусулмон - Андрей Грудинга ҳам уч йиллик шартли қамоқ жазоси тайинлаган.


* * * * * * * * * *