Сулаймон оролларини цунами олгани хабар қилинмоқда.

Тўфонга Тинч Океани тубида рўй берган кучли зилзила сабаб бўлди. Баъзи хабарларга кўра, тўфонда уч киши ҳалок бўлган. АҚШ геология маркази, Тинч Океани тубида рўй берган силкиниш кучи 8 баллни ташкил этганини маълум қилди. Тинч океани цунамидан огоҳлантириш маркази зилзила тўфонни келтириб чиқариши ҳақида огоҳлантирган эди. Зилзила Тошкент вақти билан тахминан 1:40да рўй берди.