Ироқ вице президенти Ториқ ал-Хошимий суннийлар ва шиаларни қасос олишдан воз кечишга чақирди.

Пайғамбар Муҳаммад (САС) таваллудига бағишланган маросимда қилган чиқишида ал-Хошимий “бегуноҳ кишиларни қамоқлардан озод қилиш” лозимлигини ҳам гапирди. Ироқ қамоқхоналарида жанггариликда гумон қилинган минглаб ироқликлар ҳибсда қолмоқда. Кейинги икки йил ичида мазҳаблараро зўравонликларда ўн минглаб ироқликлар ҳалок бўлган.