Арманистоннинг иқтидордаги Республикачилар партияси ўзининг муваққат раҳбари ва айни чоғда мамлакат мудофаа вазири Серж Саркисян номзодини Арманистон бош вазири лавозимига илгари сурди.

Президент Роберт Кочарян унинг номзодни тасдиқлаши керак. Арманистоннинг собиқ бош вазири Андраник Маркарян 25 март куни юрак хуружидан вафот этган эди.