Гаага трибунали босниялик собиқ аксарга берилган 20 йиллик қамоқ жазосини ўз кучида қолдирди.

2005 йилда Босниялик хорват аскари Босния уруши пайтида тинч аҳоли орасидаги мусулмонларни ўлдирганлик, зўрлаганлик ва қийноққа солганликда ўз айбини тан олган эди. БМТнинг уруш жиноятлари суди Мирослав Брало 1993 йилда мусулмонлар ва хорватлар ўртасидаги уруш пайтида амалга оширган жиноятларнинг жиддийлигини эътиборга олиб, ҳукмни ўз кучида қолдирди.