Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши раиси Али Ларижоний Эрон ҳибсга олган 15 британиялик денгизчига оид можаро судсиз ҳал этилиши мумкинлигини айтди.

Британия телевидениесига берган интервьюсида Ларижоний “муаммо ҳал этилиши мумкин ва ҳеч қандай судга ҳожат йўқ”, деди. Британия ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Лондон ҳам муаммонинг дипломатик йўллар билан ҳал этилиши тарафдори эканини айтди. Айни пайтда, Оқ уй яна бир бор ҳибсга олинган 15 денгизчини “гаровга олинган”, деб аташ лозимлигини айтди ва уруш бошлаш мақсадида Теҳронга нисбатан сўз урушини авж олдириш нияти йўқлигини таъкидлади.