Қўшма Штатлар Украинадаги сиёсий кучларни босиқлик ва қонун устуворлигини ҳурмат қилишга чақирди.

АҚШ Давлат Департаменти матбуот вакили Шон МакКормак Украинанинг сиёсий етакчиларини ўз тарафдорларининг ҳаракатлари учун масъулиятни ўз зиммаларига олишга чақирди. Давлат департаменти баёнотида Қўшма Штатлар вазиятни кузатётгани ва бўҳроннинг тинч йўл билан Украинанинг демократик қадриятлари ва миллий манфаатларига мос равишда ҳал этилиши тарафдори экани айтилади.