Нацистларининг Освенцим-Биркенау концлагерларига бағишланган музей маъмурияти Россияга тегиши кўргазмани таъқиқлаб қўйди.

Бунга Москва шарқий-европаликларни совет фуқаролари, деб атагани сабаб бўлди. Мунозара Россиянинг Европадаги ҳудудларни Адольф Гитлер ва Иосиф Сталин нацистлар ва советлар ўртасидаги 1939 йилги пактга кўра, минтақа харитасини белгилаганига асосланиб, номлагани боис келиб чиқди. Россия кўргазмасида, Эстония, Латвия, Литва ҳамда собиқ Польша ва Руминия ҳудудларида яшаган халқлар нацистлар қўлида қурбон бўлган “совет” кишилари сифатида, кўрсатилган.