БМТ бош котибининг тинчликпарвар операциялари бўийча ўринбосари Жан Мари Гуехено миналар Афғонистондаги экин ералрининг катта қисмида ҳамон қолаётганини айтди.

Бунинг натижасида, деди БМТ расмийси, мамлакатнинг муайан ҳудудларида турмуш сифати ўта паст даражада сақланиб қолмоқда. Гуехенно бу ҳақда Ер миналаридан огоҳ бўлиш халқаро куни арафасида гапирди. У шунигдек, Афғонистонда ер миналарини зарасизлантириш ҳаракатларини ижобий баҳолади.
“Афғонистондаги ерларни миналардан тозалаш дастурига афғонистонликларнинг жалб этилгани, менимча, жуда муҳимдир. Ерларни миналардан тозалаш ҳаракатларида мамлакатдаги нодавлат ташкилотлари ва бошқа афғон ташкилотларининг уринишлари жуда муҳимдир”, - деди БМТ расмийси.