ИРНА агентлигига кўра, Бағдоддаги Эрон элчихонасининг иккинчи котиби Жалол Шарафийни Ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий кутиб олган. Хабарларда Шарафийнинг озод этилиши сабаблари ва бошқа тафсилотлари айтилмаган. У феврал ойида Ироқ армияси кийимида бўлган кишилар томонидан ушлаб кетилган эди.