Арманистон Президенти Роберт Кочарян мамлакат бош вазири лавозимига Серж Саркисянни тайинлади.

Бу ҳақда президент матбуот хизмати маълум қилди. Саркисяннинг номзодини иқтидордаги Республикачилар партияси илгари сурган эди. Эндиликда собиқ мудофаа вазири Саркисян, етти йил бош вазир бўлган ва 25 март куни юрак ҳуружидан вафот этган Андраник Маргаряннинг ўрнини эгаллади.