АҚШ Давлат Департаменти Ироқда ҳибсда сақланаётган эронликларга Теҳрон дипломатлари билан учрашиш имкони берилгани ва британиялик 15 денгизчининг озод этилиши ўртасида боғлиқлик йўқлигини айтди.

Давлат департаменти матбуот вакили Том Кейси, Эрон расмийларига Ироқда АҚШ ҳарбийлари томонидан ҳибс этилган беш эронлик билан учрашишга рухсат бериш қарорининг британияликларнинг озод этилишига алоқаси борми, деган саволга ана шундай жавоб берди.