Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий адлия вазири Ҳошим аш-Шиблийнинг истеъфосини қабул қилди.

Ўтган ҳафтада Ҳошим аш-Шиблий ўз партияси ҳамда ҳукумат фаолиятидан эътироз билдириб, истеъфога чиқишини маълум қилган эди. Сунний мазҳабига мансуб Ҳошим аш-Шиблий Ироқнинг “Лист” партияси аъзо ҳисобланади. Бу партияга собиқ бош вазир Айёд Алавий раҳбарлик қилади. Ироқ парламентидаги 275 ўриндан 25 таси шу партия вакилларига тегишлидир.