Ироқнинг Басра шаҳрида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида британиялик тўрт ҳарбий ва қувайтлик таржимон нобуд бўлди.

Бағдодда амалга оширилган қўпорувчилик ҳаракатида эса АҚШнинг тўрт ҳарбийси ҳалок бўлди. Шунингдек, Бағдодда шиаларнинг Ироқ ислом партиясига тегишли маҳаллий телемарказга худкуш томонидан ҳужум уюштирилди. Оқибатда бир журналист ўлди, телемарказнинг ўнга яқин ходими жароҳат олди. АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари қўмондонлиги эса Бағдод жанубидаги Латифия минтақасида ҳарбий вертолёт уриб туширилгани тўғрисидаги маълумотни текшираётганини маълум қилди.