Бағдодда “Озодлик” радиоси Ироқ хизмати ходимаси Ҳамаил Ҳалафнинг жасади топилди.

“Озодлик” радиосидаги фаолиятини 2004 йилда бошлаган Ҳамаил Ҳалаф икки кун аввал бедарак йўқолган ва у ўғирлаб кетилган, деган тахминлар билдирилаётган эди. “Озод Европа/Озодлик Радиоси” президенти Жефф Гедмин журналистнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.
“Аввалига телемухбир бўлиб ишлаган Ҳалаф иқтидорли журналист эди. Ўз жонини хавф остига қўйиб у Ироқ халқига янгиликлар ва маълумотлар етказди. Радио жамоаси ва жаҳондаги барча ҳамкасбларимиз уни унутмайди ва оила аъзолари омонлигини сўраб дуо қилмоқда”, - деди Жефф Гедмин.