Пайшанба куни 20 нафар ироқлик, британиялик ва америкалик аскар ҳалок бўлди.

Ал-Басра шаҳри яқинида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида британиялик тўрт аскар ва уларнинг таржимони ҳалок бўлди. Мосул шаҳридаги ҳужумда эса, 10 нафар Ироқ аскари ўлдирилди. Бағдодда йўл четига ўрнатилган бомбалардан тўрт нафар АҚШ ҳарбийси ҳалок бўлди. АҚШ ҳарбийлари Бағдодда ҳарбий вертолётнинг қулаши оқибатида, тўрт нафар АҚШ аскари жароҳатланганини ҳам маълум қилди.