АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс Қўшма Штатлар Ироқда ҳисбга олинган беш эронликни озод этиш ниятида эмаслигини маълум қилди.

Вашингтонда мухбирлар билан мулоқоти чоғида Гейтс асир олинган эронликлар Ироқдаги жанггариларни қўллаб-қувватлаганини таъкидлади. Пентагон раҳбари АҚШ ва Ироқ расмийлари асирларга Эрон расмийлари билан учрашиш имкони берилиши эҳтимолларини муҳокама қилаётгани, лекин бу учрашувнинг рўй бериши мажбурий эмаслигини қўшимча қилди.