АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райс Эрон Ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий билан икки томонлама учрашув ўтказилиши эҳтимоллари борлиги айтди.

Бу учрашув май ойи бошларида Истанбулда ўтказиладиган Ироқ масаласига бағишланган халқаро конференция пайтида ўтказилиши мумкинлиги айтилмоқда. АҚШ Давлат Департаменти матбуот вакили Шон МакКормак бундай учрашув ўтказилдиган тақдирда, Райс Эроннинг Ироқдаги ҳаракатларига оид масалани кўтаришини таъкидлади. Вашингтон Теҳронни Ироқдаги жанггариларга моддий ёрдам кўрсатаётганликда айблаб келади.