Афғонистон президенти Ҳомид Карзай мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштириш мақсадида “Толибон” ҳаракати дала қўмондонлари билан учрашди.

Бу ҳақда Кобулда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилган Ҳ.Карзай музокаралар чоғида жангариларни қуролсизланишга чорлаганини билдирди, аммо учрашувга оид бошқа қўшимча маълумот бермади. Ҳ.Карзай Афғонистонда фаолият юритаётган хорижий жангарилар билан музокаралар олиб бориш имкониятини мутлақо рад этди.