Афғонистоннинг Нимрўз вилоятида Франциянинг шу ҳафтада бедарак йўқолган икки фуқаросини қидириш ишлари тўхтатилди.

Толиблар ёрдам кўрсатиш ишлари билан шуғулланувчи икки француз ва уларга ҳамроҳлик қилган уч афғонни 3 апрель куни қўлга олганини иддао қилган. Нимрўз вилояти ҳокими Ғулом Дастгир Озоднинг “Франс пресс” ахборот агентлигига айтишича, гаровга олинганлар толиблар таянчи ҳисобланган Ҳилманд вилоятига олиб кетилган.