Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Пранаб Мукержи автоҳалокатда жиддий жароҳат олди.

“Пресс Траст оф Индия” ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, шанба куни кечқурун мамлакат шарқидаги Муршидобод шаҳридан Калькуттага қайтаётган вазирнинг автомобили юк машинасига урилган. Вазир бошидан жиддий жароҳат олган, аммо унинг умумий аҳволи барқарор. 71 ёшли П.Мукержи Нью-Деҳлидаги шифохонага ётқизилган.


* * * * * * * * * *