Покистоннинг шимоли-ғарбий қисмида сунний ва шиа мусулмонлари ўртасидаги жанглар давом этди.

Мамлакат Ички ишлар вазирлиги расмий котиби Сайид Камол Шоҳнинг “Рейтер” ахборот агентлигига айтишича, Парачинар шаҳрининг ўзида вазият тинчланган эса-да, зиддият шаҳар ташқарисига тарқалган. Қабила жангчилари ҳатто минамётларни ишга солган. Парачинарда бошлаган мазҳаблараро тўқнашувлар оқибатида икки кун давомида 40 дан зиёд одам ўлдирилган.