Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот ҳозир Эрон саноат кўламида ядровий ёнилғи ишлаб чиқаришга қодир давлат экани ва жаҳон давлатлари Эронни бу ядровий амбициясидан қайтара олмаслиги”ни билдирди.

Натанц шаҳрида жойлашган уранни бойитиш корхонасида чиқиш қилган президент Эроннинг ядровий дастури тобора ривожланиб бораётганини таъкидлади. Ўтган йил 9 апрелда Эрон уранни бойитиш ишларини бошлаган эди. Бу сана мамлакатда ядровий технологиялар куни, деб эълон қилинди.