Украина президенти Виктор Юшченко ва бош вазир Виктор Янукович ўртасида мамлакатда давом этаётган сиёсий бўҳронни ҳал этишга қаратилган учрашувларнинг сўнгги босқичи натижасиз якунланди.

Президент ўзининг сиёсий рақиби бўлмиш бош вазирга парламентни тарқатиб юбориш ва мамлакатда муддатдан аввал сайлов ўтказиш тўғрисидаги қарорини бекор қилмаслигини билдирди. Бироқ В.Янукович ва парламент аъзолари президент фармонига бўйсунишдан бош тортмоқда. Улар Конституциявий суддан президент қарори қонунийлигини текширишни сўраган. Конституциявий суд эса бу масала юзасидан 11 апрель куни мажлис ўтказди. Бироқ мажлис хулосасининг қачон эълон қилиниши ошкор этилмади. Киевда В.Януковичнинг 20 мингга яқин тарафдорлари иштирокида норозилик намойиши ҳам бўлиб ўтди.