Айни пайтда Афғонистонда Австралиянинг 550га яқин ҳарбийси бор. Жон Ҳоварднинг айтишича, “Толибон” жангарилари ҳужуми боис Афғонистон жануби хавфли минтақага айланиб бормоқда ва Австралия ҳарбийлари ҳар қандай талофатларга шай туриши лозим. Жон Ҳорвард Австралия ҳарбийлари сонини ошириш масаласини Афғонистон президенти Ҳомид Карзай билан муҳокама этганини билдирди.
“Биз Афғонистон жанубидаги хавфсизлик вазиятининг ёмонлашиб бораётгани муносабати билан шундай қарорга келдик. Афғонистон ва Ироқнинг террорчилар учун бехавотир жойга айланиши олдини олиш Австралиянинг миллий манфаатидир”, - деди Жон Ҳовард.