Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятида НАТО ҳарбийлари кетаётган машиналар карвони ёнида худкуш ўзини портлатиб юборди.

Ҳужумдан ҳарбийларга зиён етмади, бироқ тинч аҳоли вакилларидан етти нафари жароҳатланди. Қўшни Ҳилманд вилоятида АҚШ бошчилигидаги коалиция кучлари ҳамда Афғонистон ҳарбийларининг толибларга қарши олиб борган жанглари натижасида ўндан ортиқ жангари йўқ қилинди.