АҚШ Эронни Ироқдаги нафақат шиалар, балки сунний экстремистларни ҳам қўллаб-қувватлаётганликда айблади.

АҚШ қўмондонлиги вакили генерал Уильям Колдуэлл кеча Бағдодда Эроннинг ироқлик экстремистларни қўллаб-қувватлаётганига далиллар бор, деб баёнот берди.
“Бизга портловчи моддалар Эронда тайёрланаётгани ва ўша ердан Ироққа олиб келинаётгани маълум. Жанггарилар бир қанча унсурдан портловчи мослама йиғиб-ясашни ва улардан фойдаланишни ўрганиш учун махсус тайёргарликдан ўтказилади. Бу маълумотларни сўнгги ойда қўлга олинган жанггарилардан олдик”, - деди генерал Уильям Колдуэлл.
Ҳарбийлар Бағдодда топилган қўрхонани кўрсатди. Мазкур яширин қурол омборидан Эронда ишлаб чиқарилган портловчи моддалар топилган, демоқда ҳарбийлар. Расмий Теҳрон бу айбловларни рад этмоқда.