“Италия расмийлари толиблар гаровга олган ва кейин қатл қилган икки афғонистонликни қутқариш учун фаол ҳаракат қилди”, - деб баёнот берди Италия бош вазири Романо Проди.

Италия ҳукумати қатл этилган икки афғон билан гаровга олинган италиялик журналист Даниэле Мастрожакомони бир неча асир толибга алмаштиргани учун кескин танқидга учради. Италия расмийларидан бир гуруҳи журналистнинг озод қилиниши тафсилотларини парламент ўрганиб чиқиши керак, деб ҳисобламоқда.