“Ироқ ва Афғонистондаги АҚШ ҳарбийларининг хизмат муддати 12 ойдан 15 ойга узайтирилди”, - деб эълон қилди мудофаа вазири Роберт Гейтс.

Пентагон раҳбарининг тушунтиришича, мазкур қарор президент Буш томонидан жорий йилнинг январида эълон қилинган янги стратегик курс доирасида қабул қилинди.
“Мазкур сиёсий курс мураккаб, лекин у 12 ой мамлакатдан ташқарида, кейин эса ватанда бир йиллик хизматга ва охир-оқибат бир йил чет элда ва 2 йил мамлакат ичида, қабилидаги ротация принципига қайтгунимизча зарурий ўтиш босқичидир”, - деди мудофаа вазири Роберт Гейтс.
Янги стратегик курс АҚШнинг Ироқ ва Афғонистондаги ҳозирлигини кучайтиришга йўналтирилган.