Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби яқин кунларда Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот Кобулга сафар қилишини билдирди.

Унинг сўзларига кўра, Эрон раҳбари Афғонистон раҳбарияти билан музокаралар ўтказади.
“М.Аҳмадийнажотнинг Кобулга сафари чоғида Эроннинг Афғонистонга кўмаги, икки давлат ўртасидаги муносабатлар ҳамда минтақа ва халқаро майдондаги вазият муҳокама этилади”, - деди ТИВ матбуот котиби.
М.Аҳмадийнажоднинг Афғонистонга келиш санаси ҳозирча аниқ эмас. Мазкур сафар олдидан Афғонистон ташқи ишлар вазири Рангин Додфар Спанта Теҳронда Эрон президенти билан учрашиб, икки давлат ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.