Афғонистон жанубида ҳукумат кучлари ва “Толибон” жангарилари ўртасида яна тўқнашувлар рўй берди.

Зобул вилояти ҳокими матбуот котиби Али Ҳайлнинг айтишича, Шоҳжой туманида ҳаво зарбалари оқибатида қирққа яқин жангари йўқ қилинган. Шунингдек, Канаданинг Афғонистондаги қўшинлари икки ҳарбийсини йўқотгани ҳам маълум қилди. Бироқ уларнинг ўлимига оид қўшимча маълумот тарқатилмади.