Афғонистон шарқидаги Хост вилоятида худкушнинг афғон чегарачиларига ҳужум уюштиргани оқибатида 6 ҳарбий ҳалок бўлди, бир нечаси яраланди.

Сўнгги ойларда Афғонистонда бу каби ҳужумлар тез-тез уюштирилмоқда.