Исроил бош вазири Эхуд Олмерт бугун Қуддусда Фаластин мухторияти президенти Маҳмуд Аббос билан учрашди.

Исроил томони тарқатган хабарга кўра¸ иккала раҳбар келажакда қурилиши кутилаëтган мустақил Фаластин давлати билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилган. Айтилишича Фаластин давлати чегараларини белгилаш¸ Қуддус мақоми ва фаластинлик қочқинлар тақдири каби белгиловчи масалалар бугунги учрашув кун тартибига киритилмаган. Маҳмуд Аббоснинг бугуннинг ўзида Исроил ташқи ишлар вазири Тзипи Ливни билан Аммонда учрашиши ҳам белгиланган. Айни пайтда¸ Рамаллоҳдан олинган хабарга кўра¸ бугун президент Маҳмуд Аббос янги миллий хавфсизлик кенгаши тузиш ҳақида фармойиш берган. Айтилишича¸ Фаластиннинг муаммоли ҳудудларида қонун ва тартиб ўрнатилиши учун маъсул бўлган янги кенгаш раиси Маҳмуд Аббоснинг ўзи¸ раис муовини эса¸ Ҳамас етакчилигидаги ҳукумат бошлиғи Исмоил Ҳония бўлади.