Теҳрон ҳукумати мамлакат жанубидаги Бушеҳр шаҳрида иккита ядровий станция қуриш учун тендер эълон қилинишини билдирди.

Ядровий энергия бўйича Эрон мутасаддиси Аҳмад Фаëз Бахшнинг айтишича¸ станциялар учун мўлжалланган ядровий реакторлар қуввати 1000 ва 1600 мегаватт оралиғида бўлмоғи лозим. Бушеҳрда Россия мутахассислари томонидан қурилаëтган биринчи атом станциясининг шу йил охирига қадар ишга туширилиши кутилаëтган эди. Аммо бу жараëн кечиктирилди ва станциянинг қачон иш бошлаши аниқ эмас.