АҚШ расмийси ўз сафари давомида Миср ва Исроилда ҳам бўлади ва мезбон давлатларнинг мудофаа вазирлари билан музокаралар ўтказади. Хабарларга кўра, Р.Гейтс музокаралар давомида Эроннинг минтақадаги таъсирини муҳокама қилади ҳамда Вашингтоннинг Ироқ ҳукуматига кўрсатаётган таянчини яна бир бор намойиш этади.