Бугун Женевада ироқлик қочқинлар билан боғлиқ масалалар муҳокамасига бағишланган халқаро анжуман бошланади.

БМТ ташаббуси билан ташкил этилган икки кунлик тадбирда Ироқда уруш бошланган 2003 йилдан буён ўз юртини тарк этишга мажбур бўлаётган миллионлаб қочқинларга ёрдам бериш имкониятлари изланади. Анжуман олдидан инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари АҚШ ва Европа Иттифоқи давлатларига мурожаат қилиб, ироқлик қочқинларнинг кўпроқ қисмини қабул қилишга чақирди.